<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Нолишдан тўхтатган
 Беихтиёр У
 Шукурни ўргатган
 Тилимга мангу
 Бағримни эзмайди
 Энди ҳеч қайғу
 Исо Масиҳ Руҳи
 Бугун менга ёр
 Ўликдан тирилган
 Нажоткорим бор!

[V2]
 Ором билмас эдим
 Ғаму-ташвишдан
 Нотўғри қадамдан
 Нотўғри ишдан
 Яхшилик топябман
 Хар бир юмушдан
 Исо Масиҳ Руҳи
 Бугун Менга ёр
 Ўликдан тирилган
 Нажоткорим бор!

[V3]
 Алдаманг ўзингиз
 Ёлғон фош бўлар,
 Алдамчи юраклар
 Асли тош бўлар.
 Тиз чўксам Раббимга
 Юрагим тўлар
 Исо Масиҳ Руҳи
 Бугун менга ёр
 Ўликдан тирилган
 Нажоткорим бор!

[V4]
 Бошқармоқда аста
 Хатоим айтиб
 Фош қилиб, йиғласам
 Кўз ёшим артиб
 Энг тўғри йўлдир бу
 Кетмасман қайтиб
 Исо Масиҳ Руҳи
 Бугун менга ёр
 Ўликдан тирилган
 Нажоткорим бор!

[V5]
 Бугун сано айтиб
 Толмайди тилим,
 Исо Масиҳ менга
 Бермоқда билим.
 Хаётим иноят
 Баракага лим
 Исо Масиҳ Руҳи
 Бугун менга ёр
 Мени севган чиндан
 Нажоткорим бор!

[V6]
 Дин кўпдир дунёда
 Дилинг ёришмас
 Ёлғонга ҳақиқат
 Асло қоришмас.
 Хар оним бахордир
 Қаҳратон қишмас
 Исо Масиҳ Руҳи
 Бугун менга ёр
 Ўликдан тирилган
 Нажоткорим бор!</lyrics>
<title>Нажоткорим бор</title>
<author>Равшан Хизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
</song>